Normativ hujjatlar ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 560-банд
14-боб. Аҳолига хизмат кўрсатиш инфратузилмалари · 7-§. Даволаш-профилактика муассасалари
Даволаш-профилактика муассасалари сиғими ва участкаларининг ўлчамлари ҳисоб кўрсаткичлари СанҚваН 0020-22 ҳамда қуйидаги 45-жадвал бўйича қабул қилиниши керак.
| Жойлашуви | Муассасалар | Ўлчов бирлиги | 1000 кишига сони | Ер участкалари ўлчами, hа |
|---|---|---|---|---|
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 |
| Даҳа, мавзе, магистраллараро ҳудуд | Марказлашган дорихоналар | объект | 1 та объект | 0,2-0,3 ёки бино ичига қурилган |
| Поликлиника, амбулатория | объект | 1 та объект | 0,2-0,3 ёки бино ичига қурилган | |
| Турар жой тумани | Умумий йўналиш (оилавий) поликлиникалари | сменада қатнов | 26 | объект учун 0,3-0,5 |
| жумладан: катталар учун | 13 | объект учун 0,2-0,3 | ||
| болалар учун | 13 | объект учун 0,2-0,3 | ||
| Марказлашган дорихоналар | объект | 2 — 4 та объект | 0,2-0,3 ёки бино ичига қурилган | |
| Нодавлат тиббиёт ташкилотлари | объект | топшириқ бўйича | 0,3-0,5 ёки ичига қурилган | |
| Шаҳар (маъмурий туман), бошқа аҳоли пунктлари | Ихтисослаштирилган ва стационардаги поликлиникалар, диспансерлар (стационарсиз) | сменада қатнов | 10 (топшириқ бўйича) | объект учун 0,3-0,5 |
| Марказлашган дорихона | объект | топшириқ бўйича | объект учун 0,2-0,3 | |
| Барча турдаги шифохоналар (стационарлар) жумладан: | койка | 15-12 | стационар сиғими (жойларда) 1 койкага m2 50 — 150 — 300 m2 150 — 400 — 125 m2 400 — 600 — 100 m2 600 ва ундан кўп — 80 m2 | |
| катталар учун (жумладан туғруқхоналар) | койка | 9 — 14 | туғруқхона учун 0,7 коэфф. | |
| Шаҳар (маъмурий туман), бошқа аҳоли пунктлари | болалар учун | койка | 6 — 11 | болалар учун 1,5 коэфф. |
| Қон қуйиш станцияси | объект | 0,2 объект | топшириқ бўйича (0,4 — 1,0) | |
| Санитария-эпидемиология муассасалари | ҳудуд бирлигига объект | 1 ҳудудга 1 та объект | топшириқ бўйича (1,0 — 2,5) | |
| Тез тиббий ёрдам станцияси (подстанцияси) | автомашина | 1 та махсус транспорт | топшириқ бўйича (камида 0,1) | |
| Тез тиббий ёрдам станцияси (қишлоқ аҳоли пунктлари учун) | автомашина | 1 та махсус транспорт | топшириқ бўйича (камида 0,1) |
Изоҳлар:
1. Нодавлат тиббиёт ташкилотлари давлат тиббиёт муассасаларига қўшимча ҳисобга олиниши керак.
2. Қишлоқ аҳолисига хизмат кўрсатиш учун маҳаллий ва туман шифохоналари бўлиши лозим.
3. Бир ер участкасида бир неча стационар жойлашганда участка майдони умумий сиғимидан келиб чиқиб ҳисобланиши керак.
Энг йирик ва йирик шаҳарларда реконструкция ҳудудларида, рельефда, кўкаламзорлаштириш ва қурилиш учун ноқулай шароитларида шифохоналар учун ер участкалари майдонини 25 фоизгача камайтиришга йўл қўйилади.
Шаҳар атрофи зоналарида жойлаштириладиган шифохоналарнинг участкалари майдонини 25 фоизгача оширишга йўл қўйилади.
4. Сиғими 400 койкагача бўлган шифохона ер участкасини 50 фоизгача оширишга йўл қўйилади.
5. Стационар ва поликлиника (диспансер) ер участкалари ўлчамлари битта даволаш-профилактика қилиш муассасасига бирлаштирилганда тегишли нормалар бўйича олиниши керак.
6. Шахсий даволаш муассасалари ер участкалари ўлчамлари давлат даволаш-профилактика муассасалари нормалари бўйича олиниши керак.
7. Даволаш-профилактика муассасаларининг жойлашуви, ҳисоб нормалари ва ер участкаси ўлчамлари СанҚваН 0020-22 бўйича олиниши керак.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.