Skip to content

Codes & standards ШНҚ 2.07.01-23

ШНҚ 2.07.01-23, 584-банд

14-боб. Аҳолига хизмат кўрсатиш инфратузилмалари · 12-§. Санаторий-курорт ва соғломлаштириш муассасалари

584

Санаторий-курорт, соғломлаштириш, дам олиш ва сайёҳлик муассасаларининг сиғими статистик маълумотлар асосида ва лойиҳалаштириш топшириғи бўйича ҳисобланиши, ҳисобий кўрсаткичлар эса қуйидаги 52-жадвали бўйича қабул қилиниши керак.

52-жадвал
МуассасаларЎлчов бирлигиҲисоб кўрсаткичиМуассаса сиғими, жой, ер участкаси майдони, 1 жойга m2
Доимий жойларМавсумий жойлар
Санаторийлар жумладан касалликлар бўйича:сиғими 500 гача бўлганда — 150
сиғими 1000 ортиқ бўлганда — 120
сил бўлмаган нафас олиш аъзоларикиши/жойтопшириқ бўйича, 0,43 (0,25)
қон айланиши аъзоларикиши/жой0,64
ҳазм қилиш аъзоларикиши/жой0,58 (0,11)
ҳаракат аъзоларикиши/жой0,36 (0,14)
асаб тизимикиши/жой0,32 (0,08)
бод хасталикларикиши/жой0,15
буйрак хасталикларикиши/жой0,08 (0,02)
гинекологик хасталикларикиши/жой0,17
сил санаторийларикиши/жой0,64 (0,36)
Мактабгача таълим ташкилотларининг чорбоғларикиши/жойтопшириқ бўйича-120 — 140
Болалар сағломлаштириш оромгоҳларикиши/жой830150 — 200
Спорт-сағломлаштириш оромгоҳларикиши/жой1015 — 20150 — 200
Дам олиш базалари, пансионатларкиши/жой8-910120 — 130
шу жумладан болалар биланкиши/жой(5)(7)140 — 150
Сайёҳлик базаларикиши/жой55 — 970 — 100
Кемпингларкиши/жой-5 — 9130 — 150
Курорт меҳмонхоналарикиши/жойтопшириқ бўйича-65 — 75
Сайёҳлик меҳмонхоналарикиши/жойтопшириқ бўйича-50 — 75

Изоҳлар:

1. Санаторийлар учун қавс ичида болалар учун, дам олиш уйлари ва пансионатлар учун қавс ичида болали оилалар учун кўрсаткичлар келтирилган.

2. Санаторийлар қисқа муддатли ва узоқ дам олиш зоналари таркибида жойлашганда қуйидаги масофалар қабул қилиниши керак: оммавий дам олиш зоналари, болалар оромгоҳлари, мактабгача таълим ташкилотлари чорбоғлари, кемпинглар ва мотелларгача — 500 m; дам олиш уйлари, сайёҳлик базаларигача — 300 m.

3. Санаторий-курорт ва дам олиш муассасалари участкалари чегарасигача I ва II тоифа автомобиль ва темир йўлларидан масофа — 300 m, лекин автомобиль йўлларигача 20 min пиёда юришдан ошмаслиги лозим.

4. Муассасалар участкалари майдонлари маҳаллий шароитга кўра, ёзги кенгайишини ҳисобга олиб қабул қилиниши керак.

5. Овчилик ва балиқчилик базалари маҳаллий шароитларга кўра жойлаштирилиши керак.

6. Дам олувчилар учун маданий-маиший хизмат кўрсатиш объектларини ҳисоблаш уларнинг мақсадлари ва мавсумий кенгайиши ҳамда фойдаланиш талабларни ҳисобга олган ҳолда қабул қилиниши керак.

Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.

We accept

UzcardHumoVisaMastercard

Payment takes place on the payment system’s protected page and is confirmed with 3D Secure. Card details are not stored on our site.