Normativ hujjatlar ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 584-банд
14-боб. Аҳолига хизмат кўрсатиш инфратузилмалари · 12-§. Санаторий-курорт ва соғломлаштириш муассасалари
Санаторий-курорт, соғломлаштириш, дам олиш ва сайёҳлик муассасаларининг сиғими статистик маълумотлар асосида ва лойиҳалаштириш топшириғи бўйича ҳисобланиши, ҳисобий кўрсаткичлар эса қуйидаги 52-жадвали бўйича қабул қилиниши керак.
| Муассасалар | Ўлчов бирлиги | Ҳисоб кўрсаткичи | Муассаса сиғими, жой, ер участкаси майдони, 1 жойга m2 | |
|---|---|---|---|---|
| Доимий жойлар | Мавсумий жойлар | |||
| Санаторийлар жумладан касалликлар бўйича: | сиғими 500 гача бўлганда — 150 сиғими 1000 ортиқ бўлганда — 120 | |||
| сил бўлмаган нафас олиш аъзолари | киши/жой | топшириқ бўйича, 0,43 (0,25) | ||
| қон айланиши аъзолари | киши/жой | 0,64 | ||
| ҳазм қилиш аъзолари | киши/жой | 0,58 (0,11) | ||
| ҳаракат аъзолари | киши/жой | 0,36 (0,14) | ||
| асаб тизими | киши/жой | 0,32 (0,08) | ||
| бод хасталиклари | киши/жой | 0,15 | ||
| буйрак хасталиклари | киши/жой | 0,08 (0,02) | ||
| гинекологик хасталиклари | киши/жой | 0,17 | ||
| сил санаторийлари | киши/жой | 0,64 (0,36) | ||
| Мактабгача таълим ташкилотларининг чорбоғлари | киши/жой | топшириқ бўйича | - | 120 — 140 |
| Болалар сағломлаштириш оромгоҳлари | киши/жой | 8 | 30 | 150 — 200 |
| Спорт-сағломлаштириш оромгоҳлари | киши/жой | 10 | 15 — 20 | 150 — 200 |
| Дам олиш базалари, пансионатлар | киши/жой | 8-9 | 10 | 120 — 130 |
| шу жумладан болалар билан | киши/жой | (5) | (7) | 140 — 150 |
| Сайёҳлик базалари | киши/жой | 5 | 5 — 9 | 70 — 100 |
| Кемпинглар | киши/жой | - | 5 — 9 | 130 — 150 |
| Курорт меҳмонхоналари | киши/жой | топшириқ бўйича | - | 65 — 75 |
| Сайёҳлик меҳмонхоналари | киши/жой | топшириқ бўйича | - | 50 — 75 |
Изоҳлар:
1. Санаторийлар учун қавс ичида болалар учун, дам олиш уйлари ва пансионатлар учун қавс ичида болали оилалар учун кўрсаткичлар келтирилган.
2. Санаторийлар қисқа муддатли ва узоқ дам олиш зоналари таркибида жойлашганда қуйидаги масофалар қабул қилиниши керак: оммавий дам олиш зоналари, болалар оромгоҳлари, мактабгача таълим ташкилотлари чорбоғлари, кемпинглар ва мотелларгача — 500 m; дам олиш уйлари, сайёҳлик базаларигача — 300 m.
3. Санаторий-курорт ва дам олиш муассасалари участкалари чегарасигача I ва II тоифа автомобиль ва темир йўлларидан масофа — 300 m, лекин автомобиль йўлларигача 20 min пиёда юришдан ошмаслиги лозим.
4. Муассасалар участкалари майдонлари маҳаллий шароитга кўра, ёзги кенгайишини ҳисобга олиб қабул қилиниши керак.
5. Овчилик ва балиқчилик базалари маҳаллий шароитларга кўра жойлаштирилиши керак.
6. Дам олувчилар учун маданий-маиший хизмат кўрсатиш объектларини ҳисоблаш уларнинг мақсадлари ва мавсумий кенгайиши ҳамда фойдаланиш талабларни ҳисобга олган ҳолда қабул қилиниши керак.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.