Skip to content

Codes & standards ШНҚ 2.08.02-23

ШНҚ 2.08.02-23, 187-банд

4-боб. Туризм ва дам олиш объектларига қўйиладиган талаблар · 2-§. Меҳмонхона ва пансионатларнинг биноларига қўйиладиган талаблар

187

Меҳмонхоналарнинг сиғими ва тоифаси, шунингдек маданий-маиший хизмат кўрсатиш элементларининг таркиби, технологик таъминланганлиги лойиҳа топшириғига мувофиқ белгиланиши лозим.

Меҳмонхоналарнинг халқаро классификация — «юлдуз»лиги бўйича кўрсаткичлари ва тавсифлари ушбу ШНҚнинг 24-иловасидаги 38-жадвалида келтирилган.

24-илова, 38-жадвал
Кўрсаткичлар, тавсифларЮлдузлилигиИзоҳ
1. Бино:
алоҳида турувчи, ташқи кўриниши ва рекламаси бўйича жозибадорлик (кўркамлик)га эга бўлган;5*, 4*, 3*
ёпиқ кириш ҳудуди (соябон);5*, 4*, 3*
ёпиқ автотураргоҳга эга бўлган5*
2. Кириш зонаси, вестибюль:
кенг, ахборот таблоси, аудио-кузатув воситалари, алоқа пункти ва валюта алмаштириш шохобчаси, транспорт и туристик агентликлари, савдо шохобчалари бўлган;5*, 4*, 3*
мижозлар ва юк олиб кириш учун алоҳида йўлаклар;5*, 4*, 3*
кириш тамбури ва калориферлари бўлган5*, 4*, 3*
3. Ахборот ва алоқа хизматлари: кечаю-кундуз ишлайдиган5*, 4*, 3*1 ва 2 юлдузли меҳмонхоналарда бу хизматлар камида 12 h ишлаши керак
4. Номерлар:
юқори комфортликка (жумладан люкс ва аппартамент хоналарига) эга бўлган 1 ва 2 ўринли номерлар 100 % ни ташкил этиши керак;5*, 4*
1-2 ўринли номерлар 70 % ни ташкил этиши (сантехника жиҳозлари норматив бўйича: унитаз, юз-қўл ювиш жиҳози хонаси, душ ўрнатилган бўлиши) керак3*, 2*
5. Овқатланиш муассасаси:
ресторан, кафе и барлар (шу жумладан қаватларда), банкет залларига эга бўлиши керак;5*, 4*, 3*
кечаси ишлайдиган ресторан ва барлар мавжуд бўлиши лозим5*, 4*
6. Хизматлар:5*, 4*, 3*1 ва 2 «юлдузли»да маҳаллий шароитлар бўйича
сартарошхона-салонлар (шу жумладан маникюр, педикюр, косметика кабинети);5*, 4*, 3*
кийимларни ювиш ва дазмоллаш, кимёвий тозалаш;5*, 4*, 3*
банк и транспорт хизматлари;5*, 4*, 3*
соат, кўзойнак таъмирлаш;5*, 4*, 3*
фотохизмат;5*, 4*, 3*
спорт инвентари ижараси;5*, 4*, 3*1, 2, 3 «юлдузли» меҳмонхоналарда қимматбаҳо буюмлар портье сейфида сақланади
кийим ва пойабзал таъмирлаш;5*, 4*, 3*
автосервис;5*, 4*
абонент сейфлари;5*, 4*
кечаю-кундуз ишлайдиган тиббиёт хизмати;5*, 4*
савдо ва дорихона шохобчалари5*, 4*, 3*
7. Маданий-бўш вақтни ўтказишга хизмат кўрсатиш:халқаро даражадаги конгресс ва симпозиум заллари шаҳарсозлик шартлари бўйича назарда тутилиши керак
мусиқа-рақс салони, оқшом ишлайдиган кечки салон, кегельбан, бильярд хоналари;5*, 4*, 3*
универсал кино-концерт зали, тақдимот ва конференция зали;5*, 4*
брифинг ва интервью учун хоналар (камида 2 та);5*, 4*
соғломлаштириш мажмуаси (сауна, массаж хонаси, тренажёр зали);5*, 4*, 3*
ўлчами камида 25x11 m бўлган ва минерал сув ёки денгиз суви билан тўлдириладиган сузиш ҳавзаси (зарурий ёрдамчи хоналари билан биргаликда), бадан чиниқтириш хонаси;5*, 4*
кўргазмалар учун намойиши зали5*, 4*
8. Муҳандислик таъминоти:1 ва 2 «юлдузли»
тез ҳаракатланувчи йўловчи лифтлар;
ходимлар ва юклар учун алоҳида лифтлар;5*, 4*
овқат тайёрлаш блокидан қаватлардаги кафе ва бар заллари учун кўтариш қурилмалари ва лифт;5*, 4*, 3*
барча хоналарда ҳавони сутка давомида кондиционерлаш;5*, 4*
ёз мавсумида барча хоналарда ҳавони сутка давомида кондиционерлаш;3*, 2*
чанг тозалаш ва чиқинди чиқариш бўйича марказлашган тизимлар;5*, 4*, 3*
номерларда кўп каналли кабелли телевидение;5*, 4*, 3*, 2*
номердан интернетга уланиш;5*, 4*, 3*
ванна хонасида телефон мавжудлиги;5*, 4*
номерда қўриқлаш сигнализацияси мавжудлиги;5*, 4*
қўриқлаш сигнализацияси ўрнатилган сейфлар5*

Official source: lex.uz. Text as of: 30.10.2025. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.

We accept

UzcardHumoVisaMastercard

Payment takes place on the payment system’s protected page and is confirmed with 3D Secure. Card details are not stored on our site.