Normativ hujjatlar ШНҚ 2.08.02-23
ШНҚ 2.08.02-23, 187-банд
4-боб. Туризм ва дам олиш объектларига қўйиладиган талаблар · 2-§. Меҳмонхона ва пансионатларнинг биноларига қўйиладиган талаблар
Меҳмонхоналарнинг сиғими ва тоифаси, шунингдек маданий-маиший хизмат кўрсатиш элементларининг таркиби, технологик таъминланганлиги лойиҳа топшириғига мувофиқ белгиланиши лозим.
Меҳмонхоналарнинг халқаро классификация — «юлдуз»лиги бўйича кўрсаткичлари ва тавсифлари ушбу ШНҚнинг 24-иловасидаги 38-жадвалида келтирилган.
| Кўрсаткичлар, тавсифлар | Юлдузлилиги | Изоҳ |
|---|---|---|
| 1. Бино: | ||
| алоҳида турувчи, ташқи кўриниши ва рекламаси бўйича жозибадорлик (кўркамлик)га эга бўлган; | 5*, 4*, 3* | |
| ёпиқ кириш ҳудуди (соябон); | 5*, 4*, 3* | |
| ёпиқ автотураргоҳга эга бўлган | 5* | |
| 2. Кириш зонаси, вестибюль: | ||
| кенг, ахборот таблоси, аудио-кузатув воситалари, алоқа пункти ва валюта алмаштириш шохобчаси, транспорт и туристик агентликлари, савдо шохобчалари бўлган; | 5*, 4*, 3* | |
| мижозлар ва юк олиб кириш учун алоҳида йўлаклар; | 5*, 4*, 3* | |
| кириш тамбури ва калориферлари бўлган | 5*, 4*, 3* | |
| 3. Ахборот ва алоқа хизматлари: кечаю-кундуз ишлайдиган | 5*, 4*, 3* | 1 ва 2 юлдузли меҳмонхоналарда бу хизматлар камида 12 h ишлаши керак |
| 4. Номерлар: | ||
| юқори комфортликка (жумладан люкс ва аппартамент хоналарига) эга бўлган 1 ва 2 ўринли номерлар 100 % ни ташкил этиши керак; | 5*, 4* | |
| 1-2 ўринли номерлар 70 % ни ташкил этиши (сантехника жиҳозлари норматив бўйича: унитаз, юз-қўл ювиш жиҳози хонаси, душ ўрнатилган бўлиши) керак | 3*, 2* | |
| 5. Овқатланиш муассасаси: | ||
| ресторан, кафе и барлар (шу жумладан қаватларда), банкет залларига эга бўлиши керак; | 5*, 4*, 3* | |
| кечаси ишлайдиган ресторан ва барлар мавжуд бўлиши лозим | 5*, 4* | |
| 6. Хизматлар: | 5*, 4*, 3* | 1 ва 2 «юлдузли»да маҳаллий шароитлар бўйича |
| сартарошхона-салонлар (шу жумладан маникюр, педикюр, косметика кабинети); | 5*, 4*, 3* | |
| кийимларни ювиш ва дазмоллаш, кимёвий тозалаш; | 5*, 4*, 3* | |
| банк и транспорт хизматлари; | 5*, 4*, 3* | |
| соат, кўзойнак таъмирлаш; | 5*, 4*, 3* | |
| фотохизмат; | 5*, 4*, 3* | |
| спорт инвентари ижараси; | 5*, 4*, 3* | 1, 2, 3 «юлдузли» меҳмонхоналарда қимматбаҳо буюмлар портье сейфида сақланади |
| кийим ва пойабзал таъмирлаш; | 5*, 4*, 3* | |
| автосервис; | 5*, 4* | |
| абонент сейфлари; | 5*, 4* | |
| кечаю-кундуз ишлайдиган тиббиёт хизмати; | 5*, 4* | |
| савдо ва дорихона шохобчалари | 5*, 4*, 3* | |
| 7. Маданий-бўш вақтни ўтказишга хизмат кўрсатиш: | халқаро даражадаги конгресс ва симпозиум заллари шаҳарсозлик шартлари бўйича назарда тутилиши керак | |
| мусиқа-рақс салони, оқшом ишлайдиган кечки салон, кегельбан, бильярд хоналари; | 5*, 4*, 3* | |
| универсал кино-концерт зали, тақдимот ва конференция зали; | 5*, 4* | |
| брифинг ва интервью учун хоналар (камида 2 та); | 5*, 4* | |
| соғломлаштириш мажмуаси (сауна, массаж хонаси, тренажёр зали); | 5*, 4*, 3* | |
| ўлчами камида 25x11 m бўлган ва минерал сув ёки денгиз суви билан тўлдириладиган сузиш ҳавзаси (зарурий ёрдамчи хоналари билан биргаликда), бадан чиниқтириш хонаси; | 5*, 4* | |
| кўргазмалар учун намойиши зали | 5*, 4* | |
| 8. Муҳандислик таъминоти: | 1 ва 2 «юлдузли» | |
| тез ҳаракатланувчи йўловчи лифтлар; | ||
| ходимлар ва юклар учун алоҳида лифтлар; | 5*, 4* | |
| овқат тайёрлаш блокидан қаватлардаги кафе ва бар заллари учун кўтариш қурилмалари ва лифт; | 5*, 4*, 3* | |
| барча хоналарда ҳавони сутка давомида кондиционерлаш; | 5*, 4* | |
| ёз мавсумида барча хоналарда ҳавони сутка давомида кондиционерлаш; | 3*, 2* | |
| чанг тозалаш ва чиқинди чиқариш бўйича марказлашган тизимлар; | 5*, 4*, 3* | |
| номерларда кўп каналли кабелли телевидение; | 5*, 4*, 3*, 2* | |
| номердан интернетга уланиш; | 5*, 4*, 3* | |
| ванна хонасида телефон мавжудлиги; | 5*, 4* | |
| номерда қўриқлаш сигнализацияси мавжудлиги; | 5*, 4* | |
| қўриқлаш сигнализацияси ўрнатилган сейфлар | 5* |
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 30.10.2025. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.