Skip to content

Codes & standards ШНҚ 2.08.02-23

ШНҚ 2.08.02-23, 43-банд

3-боб. Умумий қоидалар · 2-§. Ёнғин хавфсизлиги талаблари

43

Жамоат бинолари ва иншоотларини ёнғиндан ҳимоя қилиш ва одамларнинг хавфсизлиги бино ва иншоотларни фукционал ёнғин хавфи бўйича таснифланишини ҳисобга олган ҳолда ШНҚ 2.01.02-04 талаблари ҳамда ушбу ШНҚнинг 10-иловасидаги 28-жадвалга мувофиқ таъминланиши лозим.

Ёнғин ва бошқа фавқулодда вазиятлар ҳақида хабар бериш тизимлари ШНҚ 2.04.09-07 га мувофиқ лойиҳаланиши керак.

10-илова, 28-жадвал
Жамоат бинолари (иншоотлари) ва жамоатга мўлжалланган хоналар рўйхатиФункционал ёнғин хавфлилиги синфи
Фуқароларнинг доимий ва вақтинчалик яшашига мўлжалланган бинолар, хоналарФ 1
Мактабгача таълим ташкилотлари, қариялар ва ногирон бўлган шахсларнинг тураржойлари, шифохонлар, мактаб-интернатларФ 1.1
Меҳмонхоналар, ётоқхоналар, санаторийлар, кемпинглар, отеллар ва пансионатларнинг ётоқ корпуслариФ 1.2
Кўп хонадонли уйларФ 1.3
Бир хонадонли, шу жумладан бириктирилган тураржойларФ 1.4.
Маданият объектлариФ 2.
Театрлар, кинотеатрлар, концерт заллари, маданият марказлари, истироҳат боғлари, спорт иншоотлари, кутубхоналар ва б.Ф 2.1.
Музейлар, кўргазмаларФ 2.2.
Ф 2.1. да кўрсатилган муассасалар очиқ ҳаводаФ 2.3.
Ф 2.2. да кўрсатилган муассасалар очиқ ҳаводаФ 2.4.
Маиший хизмат кўрсатиш корхоналариФ 3.
Савдо корхоналариФ 3.1.
Умумий овқатланиш корхоналариФ 3.2.
Вокзаллар, аэропортларФ 3.3.
Шифохона ва амбулаторияларФ 3.4.
Маиший ва коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари бинолари (почта, омонат кассалари, транспорт агентликлари, ҳуқуқий маслаҳатхоналари, нотариал идоралар, кир ювиш, пойабзал ва кийим таъмирлаш хоналари, кимёвий тозалаш, сартарошхона ва б.Ф 3.5.
Томошабинлар учун трибуналар, жисмоний тарбия, соғломлаштириш ва спорт иншоотлариФ 3.6.
Олий таълим ташкилотлари, илмий тадқиқот муассасалари ва б.Ф 4.
Мактаблар, мактабгача таълим ташкилотлари, коллежлар, лицейларФ 4.1.
Олий таълим ташкилотлари, малака ошириш муассасалариФ 4.2.
Бошқарув органлари, лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари, ахборот ва таҳририят, нашр этиш ташкилотлари, банклар, идоралар, офисларФ 4.3.
Ёнғин ўчириш депо бинолариФ 4.4.
Ишлаб чиқариш бинолари, иншоотлари ва хоналари, омборларФ 5.
Ишлаб чиқариш ва лаборатория хоналари, устахоналарФ 5.1.
Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмайдиган автомобиллар тураргоҳлари, архивлар, омборхона бинолариФ 5.2.
Қишлоқ хўжалиги бинолари. Портлаб-ёниш ва ёнғин хавфига эга ишлаб чиқариш ва омборхона бинолариФ 5.3.
Изоҳ:
ушбу илова кўрсаткичлари жамоат биноларининг функционал-типологик гуруҳлари келтирилган синфлари доирасидаги объектлар ҳамда кўп тармоқли бинолар ва мажмуаларнинг лойиҳаланишига татбиқ этилади;
«*» белги билан белгиланган объектлар лойиҳа топшириғига мувофиқ лойиҳаланади.

Official source: lex.uz. Text as of: 30.10.2025. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.

We accept

UzcardHumoVisaMastercard

Payment takes place on the payment system’s protected page and is confirmed with 3D Secure. Card details are not stored on our site.