Normativ hujjatlar ШНҚ 2.08.02-23
ШНҚ 2.08.02-23, 43-банд
3-боб. Умумий қоидалар · 2-§. Ёнғин хавфсизлиги талаблари
Жамоат бинолари ва иншоотларини ёнғиндан ҳимоя қилиш ва одамларнинг хавфсизлиги бино ва иншоотларни фукционал ёнғин хавфи бўйича таснифланишини ҳисобга олган ҳолда ШНҚ 2.01.02-04 талаблари ҳамда ушбу ШНҚнинг 10-иловасидаги 28-жадвалга мувофиқ таъминланиши лозим.
Ёнғин ва бошқа фавқулодда вазиятлар ҳақида хабар бериш тизимлари ШНҚ 2.04.09-07 га мувофиқ лойиҳаланиши керак.
| Жамоат бинолари (иншоотлари) ва жамоатга мўлжалланган хоналар рўйхати | Функционал ёнғин хавфлилиги синфи |
|---|---|
| Фуқароларнинг доимий ва вақтинчалик яшашига мўлжалланган бинолар, хоналар | Ф 1 |
| Мактабгача таълим ташкилотлари, қариялар ва ногирон бўлган шахсларнинг тураржойлари, шифохонлар, мактаб-интернатлар | Ф 1.1 |
| Меҳмонхоналар, ётоқхоналар, санаторийлар, кемпинглар, отеллар ва пансионатларнинг ётоқ корпуслари | Ф 1.2 |
| Кўп хонадонли уйлар | Ф 1.3 |
| Бир хонадонли, шу жумладан бириктирилган тураржойлар | Ф 1.4. |
| Маданият объектлари | Ф 2. |
| Театрлар, кинотеатрлар, концерт заллари, маданият марказлари, истироҳат боғлари, спорт иншоотлари, кутубхоналар ва б. | Ф 2.1. |
| Музейлар, кўргазмалар | Ф 2.2. |
| Ф 2.1. да кўрсатилган муассасалар очиқ ҳавода | Ф 2.3. |
| Ф 2.2. да кўрсатилган муассасалар очиқ ҳавода | Ф 2.4. |
| Маиший хизмат кўрсатиш корхоналари | Ф 3. |
| Савдо корхоналари | Ф 3.1. |
| Умумий овқатланиш корхоналари | Ф 3.2. |
| Вокзаллар, аэропортлар | Ф 3.3. |
| Шифохона ва амбулаториялар | Ф 3.4. |
| Маиший ва коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари бинолари (почта, омонат кассалари, транспорт агентликлари, ҳуқуқий маслаҳатхоналари, нотариал идоралар, кир ювиш, пойабзал ва кийим таъмирлаш хоналари, кимёвий тозалаш, сартарошхона ва б. | Ф 3.5. |
| Томошабинлар учун трибуналар, жисмоний тарбия, соғломлаштириш ва спорт иншоотлари | Ф 3.6. |
| Олий таълим ташкилотлари, илмий тадқиқот муассасалари ва б. | Ф 4. |
| Мактаблар, мактабгача таълим ташкилотлари, коллежлар, лицейлар | Ф 4.1. |
| Олий таълим ташкилотлари, малака ошириш муассасалари | Ф 4.2. |
| Бошқарув органлари, лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари, ахборот ва таҳририят, нашр этиш ташкилотлари, банклар, идоралар, офислар | Ф 4.3. |
| Ёнғин ўчириш депо бинолари | Ф 4.4. |
| Ишлаб чиқариш бинолари, иншоотлари ва хоналари, омборлар | Ф 5. |
| Ишлаб чиқариш ва лаборатория хоналари, устахоналар | Ф 5.1. |
| Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмайдиган автомобиллар тураргоҳлари, архивлар, омборхона бинолари | Ф 5.2. |
| Қишлоқ хўжалиги бинолари. Портлаб-ёниш ва ёнғин хавфига эга ишлаб чиқариш ва омборхона бинолари | Ф 5.3. |
| Изоҳ: ушбу илова кўрсаткичлари жамоат биноларининг функционал-типологик гуруҳлари келтирилган синфлари доирасидаги объектлар ҳамда кўп тармоқли бинолар ва мажмуаларнинг лойиҳаланишига татбиқ этилади; «*» белги билан белгиланган объектлар лойиҳа топшириғига мувофиқ лойиҳаланади. | |
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 30.10.2025. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.