Таълим ташкилотлари биноларининг композицион-тарҳий ечими, уларнинг қаватлари сони, бино ва блокларнинг узунлиги, блокларни жойлаштиришнинг комплекс талаблари, бино ва иншоотларни хавфли геологик жараёнлардан ҳимоя қилиш, сейсмик ва ёнғин хавфсизлиги ҚМҚ 2.01.03-19 ва ШНҚ 2.01.02-04 га мувофиқ аниқланиши лозим.
Таълим ташкилотлари биноларининг қаватлилиги функционал-типологик, сейсмик ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш талабларини ҳамда ШНҚ 2.08.02-23 га мувофиқ бинолар конструкциясининг оловбардошлик даражасини ҳисобга олиб белгиланиши керак.
Таълим ташкилотлари биноларининг қаватлилиги ушбу ШНҚнинг 1-жадвалига мувофиқ бўлиши лозим.
| Т/б | Бино типлари | Қаватлилик (кўпи билан) |
|---|---|---|
| 2 | 3 | |
| 1. | Мактабгача таълим ташкилоти | 2 |
| 2. | Умумий ўрта ва ўрта махсус, касбий ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари | 5 |
| 3. | Жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган, шунингдек узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болаларни ўқитиш ҳамда тарбиялаш учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари (бундан буён матнда давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари деб юритилади) | 2 |
| 4. | Мактаб-интернатларининг ётоқ корпуслари, болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг ётоқ корпуслари | 2 |
| 5. | Ўрта махсус, касбий ва олий таълим ташкилотларининг ўқув-лаборатория корпуслари | 5 |
(1-жадвалга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)
Изоҳлар:
Таълим ташкилотлари биноларининг қаватлилиги ҳудуд зилзилавийлигини ҳисобга олган ҳолда ҚМҚ 2.01.03-19 га мувофиқ аниқланади.
Official source: lex.uz. Text as of: 05.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.