Normativ hujjatlar ШНҚ 2.01.08-24
ШНҚ 2.01.08-24, 180-банд
11-боб. Аҳоли пунктларининг ҳудудлари (Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг ҳудудлари) шовқиндан ҳимоялашга қўйиладиган талаблар
Турар жой зонаси, даҳа ва кичик даҳаларнинг режавий лойиҳасини ишлаб чиқиш босқичида шовқиндан ҳимоялаш учун қуйидаги чора-тадбирларни қабул қилиш керак:
турар жой объектлари қурилмаларини магистрал автомобиль йўли ёки темир йўлнинг ёқасида шовқинни зарурий пасайтириш шарт бўлмаган масофада жойлаштиришда, жой релъефининг қияликлар, чуқурликлар, дўнгликлар кўринишидаги, вертикал ёки эгилган деворлар, галереялар ва бошқа қўринишидаги шовқиндан ҳимоялайдиган акустик экранлардан фойдаланиш, шунингдек комбинацияланган турдаги акустик экранларни (дўнглик+девор) қўллаш;
шаҳар қурилишида турар жой зоналари, даҳалар ва кичик даҳалар учун магистрал кўчаларни қуришнинг биринчи қаторига даҳанинг ичидаги кенгликни транспорт шовқинидан ҳимоялайдиган акустик экранлар сифатида шовқиндан ҳимоялайдиган биноларни жойлаштириш.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.