Normativ hujjatlar ШНҚ 2.01.08-24
ШНҚ 2.01.08-24, 181-банд
11-боб. Аҳоли пунктларининг ҳудудлари (Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг ҳудудлари) шовқиндан ҳимоялашга қўйиладиган талаблар
Бино-экранлар сифатида савдо марказлари, гаражлар, коммунал-маиший хизмат кўрсатиш корхоналарининг биноларидан фойдаланишга йўл қўйилади.
Шовқиндан ҳимоялашда кўп қаватли турар жой объектлари ва маъмурий бинолардан фойдаланиш керак.
Бунда, шовқин манбалари ва ҳимоя қилинадиган объектлар орасига жойлаштириладиган хизмат кўрсатиш биноларининг технологик асбоб-ускуналари шовқинни сўндириш ва товушдан изоляциялаш воситалари билан таъминланиши ва шовқиндан ҳимоя қилинадиган ҳудуд ёки хоналарда шовқиннинг оширилган даражаларини ҳосил қилмаслиги лозим.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.