Бино ва иншоотларда шовқиндан ҳимоялаш бўйича қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш лозим:
а) саноат объектларида:
саноат объектининг бош режасини акустик жиҳатдан самарали ташкил этиш;
товуш тўсувчи ва ютувчи конструкцияларни (товушни ютадиган қопламалар, пардалар, донабай товуш юткичлар) қўллаш;
вентиляция ва кондиционерлаш тизимларида шовқин сўндиргичларни ўрнатиш;
технологик ускуналарни виброизоляциялаш;
товуш изоляцияли кузатиш ва масофадан бошқариш хоналарини қуриш;
шовқинли агрегатларда товушни изоляциялайдиган кожух (изоляцияловчи, оловбардош материал)ларни қўллаш;
акустик экранлардан фойдаланиш (тўсиқлар);
б) турар жой объектлари ва жамоат биноларида:
биноларнинг акустик жиҳатдан самарали лойиҳалаш;
товуш изоляцияли конструкциялардан фойдаланиш;
жамоат биноларининг хоналарини товушни ютадиган материаллар билан жиҳозлаш;
вентиляция ва кондиционерлаш тизимларида шовқин сўндиргичлар ўрнатиш;
санитария-техник ускуналарни виброизоляциялаш;
шовқиндан ҳимояланган бинолар ва йўлларга шовқин экранлари ўрнатиш;
яшил белбоғларни (дарахтлар ва кўкаламзорлар) яратиш орқали шовқинни камайтириш.
в) махсус акустик шартлар талаб этиладиган объектларда (аудиториялар, театрлар, кинотеатрлар, санъат саройларининг томоша заллари, спорт заллари, темир йўл вокзаллари, автовокзаллар ва аэровокзалларнинг кутиш заллари ва операцион заллари):
биноларнинг акустик жиҳатдан самарали лойиҳалаш;
ички ва ташқи шовқин манбаларидан ҳимоялаш учун товуш изоляцияли конструкциялар;
товушни ютувчи, қайтарувчи ҳамда сочувчи материаллар ва конструкцияларни қўллаш;
вентиляция ва кондиционерлаш тизимларида шовқин сўндиргичлар ўрнатиш.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.