Акустик ҳисоблашлар қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилиши лозим:
шовқин манбаларини ва уларнинг тавсифларини аниқлаш;
хоналар ёки ҳудудларда шовқинни баҳолаш зарур бўлган нуқталарни (ҳисоблаш нуқталари) белгилаш;
шовқин манбасидан ҳисоблаш нуқтасигача бўлган тарқалиш йўлларини аниқлаб, ҳар бир йўлда товуш энергиясининг камайиши (масофа, экранлаш, товуш изоляцияси, тўсувчи конструкциялар, товуш ютилиши ва бошқа омиллар таъсирида)ни ҳисобга олиш;
ҳисоблаш нуқталарида кутиладиган шовқин даражаларини аниқлаш;
кутиладиган шовқин даражаларини йўл қўйиладиган шовқин даражалари билан таққослаш асосида талаб қилинадиган шовқинни пасайтириш даражасини аниқлаш;
талаб қилинадиган шовқинни пасайтириш даражасини таъминлаш бўйича самарали чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.