Мазкур ШНҚнинг 8-иловаси талабларига мувофиқ ёнувчан ва қийин ёнувчи материаллардан тайёрланган металл профилли тўшама ва иссиқлик изоляцияловчи қатламли биноларнинг қопламалари лойиҳаларида тўшама қовурғаларининг бўшлиқларини 250 mm узунликда ёнмайдиган материал (минерал пахта) билан тўлдириш керак.
Бу тўлдириш тўшаманинг деворларга, деформация чокларига, фонар деворларига туташган жойларида, шунингдек том қирраси ва нов (жёлоб)нинг ҳар икки томонида амалга оширилиши лозим.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.