Кўп функцияли бино ва иншоотларда юқори ёруғлик фонарлари (зенит фонарлари) тутун чиқариш тизимида қўлланилганда, ёнғин содир бўлган ҳолатда очилиши учун автоматик масофадан бошқариладиган ва қўлда ишлайдиган механизмлар бўлиши керак.
Силикат шиша ишлатилганда эса, бундай фонарлар пастки қисмида қўшимча ҳимоя тўри билан таъминланиши лозим.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.