Normativ hujjatlar ШНҚ 2.04.05-22
ШНҚ 2.04.05-22, 253-банд
6-боб. Вентиляция, кондициялаш ва ҳаво билан иситиш · 7-§. Ҳаво пардалари
Ташқи эшиклар, дарвозалар ва дарчалар орқали хонага кираётган ҳаво аралашмасининг ҳисобий ҳароратини камида, қуйидагича қабул қилиниши лозим:
жамоат биноларининг вестибюллари учун — 18°С;
енгил ишлардаги ишлаб чиқариш хоналари учун — 14°С;
ўртача оғирликдаги иш бажарилаётган ишлаб чиқариш хоналари, жамоат ва маъмурий-маиший биноларнинг вестибюллари учун — 12 °С;
оғир иш бажарилаётган ишлаб чиқариш хоналари учун — 8°С;
оғир иш бажарилаётган ва дарвоза, эшик ва дарчалардан 6 m ва ундан камроқ масофада доимий иш жойи бўлмаган ишлаб чиқариш хоналари учун — 5°С.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 03.07.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.