Normativ hujjatlar ШНҚ 2.04.05-22
ШНҚ 2.04.05-22, 254-банд
6-боб. Вентиляция, кондициялаш ва ҳаво билан иситиш · 7-§. Ҳаво пардалари
Ташқи дарвозалар ва эшиклар олдидаги ҳаволи ва иссиқ-ҳаво пардаларини шамол босимини инобатга олган ҳолда ҳисоблаш лозим.
Ҳаво сарфини, ташқи ҳавонинг ҳарорати ва шамолнинг тезлигини Б параметрларда, бироқ 5 m/s дан ортиқ бўлмаган ҳолда қабул қилиб, аниқлаш лозим.
Шамолнинг тезлиги Б параметрларда А параметрлардан кам бўлса, ҳаво қиздиргични А параметрларга кўра текшириш керак.
Ҳаво ёки иссиқ-ҳаво пардаларининг тирқишлари ёки туйнукларидан ҳавонинг чиқиш тезлигини, кўпи билан қуйидагича қабул қилиниши лозим:
ташқи девор олдида — 8 m/s;
дарвоза ва технологик ўймалар олдида — 25 m/s
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 03.07.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.