Йўлаклар ёки холлардан тутун чиқарилаётганда, сунъий равишда ишга тушириш алоҳида тизимлар билан лойиҳалаштириш лозим.
Тутун сарфи аниқланаётганда қуйидагиларни ҳисобга олиш зарур:
пўлат тахталардан тайёрланган тутун шахталарини;
каналлар ва ҳаво қувурларини зич бўлмаган жойларидан тутун сўрилишини П синф каби ҳамда мазкур ШНҚнинг 305-бандига мувофиқ равишда;
бошқа материаллардан тайёрланган Н синф каби мазкур ШНҚнинг 305-бандига мувофиқ ёки ҳисоблаш бўйича тутун сўрилишини;
тутун клапанлари берк бўлганда, зич беркитилмаган жойлардан, завод-тайёрловчиларнинг маълумотлари бўйича, бироқ формула асосида аниқланадиган катта бўлмаган ҳаво сўрилиши Gv, kg/h ни:
(5)бу ерда:
Аv — клапаннинг ўтиш кесими юзаси, m2;
∆Р — клапаннинг икки томони бўйича босимлар фарқи, Pа;
N — ёнғин вақтида тизимдаги берк клапанлар сони.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 03.07.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.