Normativ hujjatlar ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 110-банд
5-боб. Турар жой зоналари · 4-§. Аралаш қурилиш ҳудудлари
Аралаш қурилиш ҳудудларида участка майдони 0,5 hа дан ортиқ бўлмаган, ижтимоий-амалий ва маиший-коммунал мақсадларга эга объектлар, шунингдек ўз ҳудудидан ташқаридаги атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатмайдиган (шовқин, тебраниш, магнит майдонлари, радиация таъсири, тупроқ, ҳаво, сувнинг ифлосланиши ва бошқа зарарли таъсирлар) саноат, коммунал ва омборхона объектларини жойлаштиришга йўл қўйилади.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.