Normativ hujjatlar ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 112-банд
5-боб. Турар жой зоналари · 4-§. Аралаш қурилиш ҳудудлари
Аралаш зоналарда турар жой ва жамоат бинолари, илм-фан, таълим ва хизмат кўрсатиш муассасалари, саноат корхоналари ва ишлаб чиқариш ва бизнес объектларини (участка майдони 5 hа дан катта бўлмаган) жойлаштиришга йўл қўйилади.
Бундай зоналарда ишлаб чиқариш жараёнида портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўлмаган, турар жой ва жамоат бинолари учун белгиланган шовқин, тебраниш, электромагнитли ва ионловчи нурланишларни вужудга келтирмайдиган, атмосфера ҳавосини, ерусти ва ерости сувларини ифлослантирмайдиган ишлаб чиқариш объектлари жойлаштирилиши керак.
Улар учун белгиланган санитария-муҳофаза зоналарининг кенглиги 50 m дан ошмаслиги, ҳудудларига темир йўл изларининг кирмаслиги, шунингдек юк автомобилларининг оқими бир суткада (бир йўналишга) 50 дан ортиқ бўлмаслиги лозим.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.