Тарихий зоналардаги турар жой биноларининг турлари ва қаватлари сони маданий мерос объектлари бўлган аҳоли пунктнинг функционал ва меъморий-макон хусусиятларини, унинг тарихий-маданий анъаналарини очиб берадиган ҳамда мавжуд биноларни реконструкция қилиш бўйича талабларни, шунингдек ерусти ва ерости маконидан фойдаланиш қоидаларини белгилайдиган тарихий-шаҳарсозлик тадқиқотларга асосланган ҳолда ишлаб чиқилган лойиҳада кўрсатилиши керак.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.