Normativ hujjatlar ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 146-банд
7-боб. Ишлаб чиқариш зоналари · 1-§. Умумий талаблар
Ишлаб чиқариш зоналари ва корхоналарнинг санитария-муҳофаза зоналари доирасида ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган уй-жойлар, меҳмонхоналар, ётоқхоналар, боғ-дала ҳовлилар, мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари, спорт иншоотлари, бошқа жамоат биноларини жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
Санитария-муҳофаза зоналаридан рекреация ёки қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Корхоналарнинг санитария-муҳофаза зоналари ер майдонлари бу корхоналарнинг ҳудудлари таркибига қўшилмайди.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.