Normativ hujjatlar ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 15-банд
4-боб. Аҳоли пунктларининг ҳудудларини ривожлантириш ва қуришни режалаштириш · 1-§. Аҳолини жойлаштириш тизимлари
Республика ҳудудида аҳолини жойлаштириш бош тарҳини, республика ҳудудини режалаштириш тарҳини, вилоятлар ҳудудларини режалаштириш тарҳларини ҳамда туманларни режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқишда аҳолини жойлаштириш тизимларини шакллантиришга доир лойиҳа ечимлари аниқлаштирилиши керак.
Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қуриш тўғрисидаги шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишда дастлабки ҳисоб-китобларга асосланиш керак.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.