Normativ hujjatlar ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 166-банд
7-боб. Ишлаб чиқариш зоналари · 2-§. Саноат зоналари
Корхоналарнинг чиқиндихоналари, шағал, шох-шабба сақланадиган жойлари, сарқит ва чиқинди ўраларини қуришга фақат бу чиқиндиларни қайта ишлаш мумкин бўлмаганда йўл қўйилади, бунда ишлаб чиқариш зоналари ва тармоқ корхоналари учун марказлашган (гуруҳли) чиқиндихоналар қурилиши керак.
Улар учун ер участкалари корхоналардан ҳамда ерости сувлари ҳимоя зоналарининг II минтақасидан ташқарида ажратилиши, бунда ифлослантирувчи моддаларнинг тупроққа ва сизот сувларига тушишининг олди олиниши лозим.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.