Normativ hujjatlar ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 193-банд
8-боб. Муҳандислик ва транспортга оид инфратузилмалар зоналари · 3-§. Муҳандислик тармоқлар ва иншоотлар жойлашуви
Реконструкция шароитида, маданий мерос объектларининг қўриқланадиган зоналарида ёки кўчаларнинг кенглиги етарли бўлмаганда, диаметри 200 mm дан ортиқ бўлган иссиқлик тармоқлари тоннель (коллектор)лар ўтказилиши керак.
Тупроқларнинг геологик ва гидрогеологик хусусиятига кўра еростидан ўтказиш имконияти бўлмаса ёки шаҳарсозлик фаолиятини алоҳида тартибга солиш зоналарида вақтинчалик ечим сифатида иссиқлик тармоқларини ерустидан ўтказишга йўл қўйилади.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.