Normativ hujjatlar ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 195-банд
8-боб. Муҳандислик ва транспортга оид инфратузилмалар зоналари · 3-§. Муҳандислик тармоқлар ва иншоотлар жойлашуви
Мавзе (даҳа, маҳалла)ларни лойиҳалаштиришда канализация, сув таъминоти ва дренаж тармоқлари учун схемаларни, шунингдек бинолар қурилишининг навбатларини режалаштириш имкониятини яратиш мақсадида муҳандислик ускуналари (иссиқлик ва совутиш пунктлари, насос станциялари) ҳамда тармоқларнинг мавзе (даҳа, маҳалла)лар ҳудудларига кириш жойларини рельеф бўйича пастроқ томондан жойлаштириш лозим.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.