Normativ hujjatlar ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 210-банд
8-боб. Муҳандислик ва транспортга оид инфратузилмалар зоналари · 3-§. Муҳандислик тармоқлар ва иншоотлар жойлашуви
Ёнма-ён ўтувчи ерости муҳандислик тармоқлари (параллель жойлашганда) орасидаги масофалар қуйидаги 9-жадвалга мувофиқ қабул қилиниши керак.
| Муҳандислик тармоқлари | Горизонтал бўйича масофа, m | ||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| сув қувуригача | канализация тармоғига ча | дренаж ва ёмғир канлизацияс игача | босимли газ қувурларигача, МPа (kgf/сm2) | барча кучланишл и кабелларгача | алоқа кабеллариг ача | иссиқлик тармоқларигача | канал лар, тонн еллар гача | ташқи ҳаво чиқинди қувурлар игача | |||||
| паст 0,005 (0,05) гача | ўрта 0,005 (0,05) — 0,3 (3) гача | юқори | |||||||||||
| 0,3 (3) — 0,6 (6) гача | 0,6 (6) — 1 2 (12) гача | канал, тоннелнинг ташки девори | каналсиз ётқизи ш кобиги | ||||||||||
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 |
| Сув қувурлари | 1-изоҳ қара | 2-изоҳ қара | 1,5 | 1 | 1 | 1,5 | 2 | 0,5* | 0,5 | 1,5 | 1,5 | 1,5 | 1 |
| Маиший канализация тармоғи | 2-изоҳ қара | 0,4 | 0,4 | 1 | 1,5 | 2 | 5 | 0,5* | 0,5 | 1 | 1 | 1 | 1 |
| Ёмғир канализацияси | 1,5 | 0,4 | 0,4 | 1 | 1,5 | 2 | 5 | 0,5* | 0,5 | 1 | 1 | 1 | 1 |
| Газ қувурлари, босими — МРа (kgf/sm2): паст 0,005 (0,05) гача | 0,5 | 0,5 | 0,5 | 0,5 | 0,5 | 0,5 | 0,5 | 1 | 1 | 2 | 1 | 2 | 1 |
| ўрта 0,005 (0,05) — 0,3 (3) гача | 0,8 | 0,8 | 0,8 | 0,5 | 0,5 | 0,5 | 0,5 | 1 | 1 | 2 | 1 | 2 | 1,5 |
| юқори 0,3 (3) — 0,6 (6) гача | 1,5 | 2 | 2 | 0,5 | 0,5 | 0,5 | 0,5 | 1 | 1 | 2 | 1,5 | 2 | 2 |
| юқори 0,6 (6) — 1,2 (12) гача | 2 | 5 | 5 | 0,5 | 0,5 | 0,5 | 0,5 | 2 | 1 | 4 | 2 | 4 | 2 |
| Барча кучланишли кабеллар | 0,5* | 0,5* | 0,5* | 1 | 1 | 1 | 2,0 | 0,1 — 0,5* | 0,5 | 2 | 2 | 2 | 1,5 |
| Алоқа кабеллари | 0,5 | 0,5 | 1 | 1 | 1 | 1 | 1 | 0,5 | - | 1 | 1 | 1 | 1 |
| Иссиқлик тармоқлари: канал, тоннелнинг ташқи деворидан | 1,5 | 1 | 1 | 2 | 2 | 2 | 4 | 2 | 1 | - | - | 2 | 1 |
| каналсиз ётқизиш қобиғидан | 1,5 | 1 | 1 | 1 | 1 | 1,5 | 2 | 2 | 1 | - | - | 2 | 1 |
| Каналлар, тоннеллар | 1,5 | 1 | 1 | 2 | 2 | 2 | 4 | 2 | 1 | 2 | 2 | - | 1 |
| Ташки ҳаво чиқинди қувурлари | 1 | 1 | 1 | 1 | 1,5 | 2 | 2 | 1,5 | 1 | 1 | 1 | 1 | - |
* — Электр ускуналарининг тузилиши қоидалари талабларига мувофиқ.
Изоҳлар:
1. Бир нечта сув қувурларини параллель ётқизишда орасидаги масофа ШНҚ 2.04.02-19 га мувофиқ олиниши керак.
2. Маиший канализация ва хўжалик-ичимлик суви қувурлари орасидаги энг кам масофа қуйидагича олинади: темир-бетон қувурлардан сув қувуригача — 1,5 m; диаметри 200 mm гача бўлган чўян қувурлардан сув қувуригача — 0,7 m; диаметри 200 mm дан ортиқ қувурлардан — 1 m; пластмасса сув қувуригача — 0,7 m.
3. Газ қувурларини параллель ётқизишда — бир траншеяда икки ва ундан кўп газ қувурлари босимидан қатъи назар, ёнма-ён жойлаштирилганда улар орасидаги масофа қуйидагича олинади: диаметри 300 mm гача бўлган қувурлар учун — 0,4 m, диаметри 300 mm дан ошиқ қувурлар учун — 0,5 m.
4. Ушбу жадвалда пўлат газ қувурлари учун масофа кўрсатилган. Нометалл газ қувурларини жойлаштириш ШНҚ 2.04.08-22га мувофиқ олиниши керак.
5. Қудуқ (камера) девори қаршисида пайвандланган ёки йиғма бирикиш жойлари бўлмаган ҳолларда қувур билан қудуқ (камера)нинг ташқи девори ўртасидаги масофа 0,15 m олинишига йўл қўйилади. Қудуқ (камера)ларни пўлат қувурлари билан айланиб ўтишга йўл қўйилади.
6. Муҳандислик тармоқларини канализация тармоқлари билан параллель ётқизишда бошқа тармоқда ўрнатилган қудуқ тубини бетон билан монолитлаган ҳолда канализация қувурини қудуқ тагидан ўтказишга йўл қўйилади.
7. Бошқа иншоотларнинг қудуқ (камера)лари ҳамда умумий коллекторларни ҳар қандай муҳандислик тармоқлари кесиб ўтишига йўл қўйилади. Бунда, лойиҳаланаётган муҳандислик тармоғи қудуқ (камера) ёки умумий коллекторнинг ҳар томонидан 0,5 m га чиқувчи ва уларда жойлашган арматура ҳамда ускуналардан фойдаланишга ва таъмирлашга халақит бермайдиган ғилофга олиниши керак.
8. Сув қувурини иссиқлик тармоғи билан бир траншеяда ётқизишда, улар орасидаги масофа иссиқлик-техник ҳисоблар асосида қабул қилиниши керак.
9. Кучланишли электр кабелларини иссиқлик тармоғи билан параллель ётқизишда иссиқлик тармоғининг иссиқлик изоляцияси кабеллар йилнинг ҳар қандай фаслида иссиқлик тармоғидан қўшимча тарзда исиши, кучланиши 10 kV гача бўлган кабеллар учун 10⁰ дан ва 220 kV гача кабеллар учун 5⁰ дан ошмаслигини таъминлаши керак.
10. Полиэтилен қувурли телефон канализациясидан бошқа тармоқларгача масофа телефон канализациясида кузатув қудуқлари ўрнатилишини ҳисобга олган ҳолда белгиланиши керак.
11. Кучланиши 35 kV гача бўлган кабелларни ётқизишда кўрсатилган масофалар махсус изоляциясиз кабеллар учун 0,5 m гача, кабеллар ғилоф қувурлардан ўтказилганда эса 0,25 m гача камайтиришга йўл қўйилади. 110 — 220 kV ли мой тўлдирилган кабелларнинг яқинлашиш масофаси 50 m дан ошиқ бўлмаган участкаларда қувурларгача бўлган масофани улар ўртасида кабелларнинг механик шикастланишини истисно қилувчи ҳимоя деворини ўрнатиш шарти билан 0,5 m гача камайтиришга йўл қўйилади. Суюқ ёнилғи ва газ қувурўтказгичлари бундан мустасно. Қувурлар остидан ва устидан кабеллар ўтказишга йўл қўйилмайди.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.