Normativ hujjatlar ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 229-банд
8-боб. Муҳандислик ва транспортга оид инфратузилмалар зоналари · 4-§. Сув таъминоти
Энг йирик, йирик, катта ва бошқа тоифаланган шаҳарларнинг ҳамда алоҳида аҳамиятга эга бўлган объектларнинг сув таъминоти тизимлари янгидан лойиҳалаштирилганда камида иккита мустақил сув манбаларига эга бўлиши ҳамда уларнинг бири ерости манбаларидан бўлиши керак.
Сув таъминоти тизимини иккита мустақил манбадан ташкил этиш имкони бўлмаганда, сув олиш бош иншоотлари икки гуруҳга ажратилиши лозим.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.