Normativ hujjatlar ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 296-банд
8-боб. Муҳандислик ва транспортга оид инфратузилмалар зоналари · 12-§. Транспорт ва кўча-йўл тармоқлари
Транспорт инфратузилмасини ривожлантириш шаҳарсозлик ҳужжатлари ва улар асосида ишлаб чиқилган махсус тарҳлар ва лойиҳалар билан белгиланиши керак.
Объектларни қуриш ва қуришни лойиҳалаштириш учун ер майдонларини танлаш ва ажратиш босқичида, шунингдек муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини (электр, газ ва сув таъминоти, канализация, темир йўл ҳамда автомобиль йўллари ва бошқалар) барпо этишда, шу жумладан дарахтлар ва буталарни кўчириб ўтказиш амалиётини қўллаш орқали уларнинг сақлаб қолинишини қатъий таъминлаши керак.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.