Normativ hujjatlar ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 299-банд
8-боб. Муҳандислик ва транспортга оид инфратузилмалар зоналари · 13-§. Ташқи ва шаҳар атрофи транспорти
Ташқи ва шаҳар атрофи транспорти коммуникациялари ва иншоотларини ривожлантириш туман, вилоят ва мамлакатнинг ягона транспорт тармоғининг таркибий қисми сифатида кўриб чиқилиши керак. Бунда, қуйидаги автомобиль йўлларининг функционал-режалаштириш таснифи ҳисобга олиниши керак:
халқаро аҳамиятга молик;
давлат аҳамиятига молик;
маҳаллий аҳамиятга молик автомобиль йўллари.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.