Normativ hujjatlar ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 310-банд
8-боб. Муҳандислик ва транспортга оид инфратузилмалар зоналари · 14-§. Кўча-йўл тармоғи
Шаҳарлар кўча-йўл тармоғининг таснифи ва асосий кўрсаткичлари мазкур ШНҚнинг 19- ва 20-жадвалларига мувофиқ қабул қилиниши лозим.
| Шаҳар кўчалари ва йўллари тоифалари | Ҳаракатнинг ҳисобланган тезлиги, km/h | Тасма кенглиги, m | Тасмалар сони (жами икки йўналишда) | Тарҳдаги эгриликнинг энг кичик радиуси, m | Узунасига энг катта қиялик, фоиз | Вертикал эгриликнинг энг кичик радиуслари, m | Пиёдалар йўлагининг энг кичик кенглиги, m | |
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| қавариқлар, m | ботиқлар, m | |||||||
| Шаҳарларнинг магистрал кўчалари | ||||||||
| 1-синф кўчалари | 130 | 3,50-3,75 | 4 — 10 | 1200/1900 | 40 | 21500 | 2600 | - |
| 110 | 760/1100 | 45 | 12500 | 1900 | ||||
| 90 | 430/580 | 55 | 6700 | 1300 | ||||
| 2-синф кўчалари | 90 | 3,50-3,75 | 4 — 8 | 430/580 | 55 | 5700 | 1300 | - |
| 80 | 3,25-3,75 | 310/420 | 60 | 3900 | 1000 | |||
| 70 | 230/310 | 65 | 2600 | 800 | ||||
| Шаҳар аҳамиятидаги магистрал кўчалар | ||||||||
| 1-синф кўчалари | 90 | 3,50-3,75 | 4 — 10 | 430/580 | 55 | 5700 | 1300 | 4,5 |
| 80 | 3,25-3,75 | 310/420 | 60 | 3900 | 1000 | |||
| 70 | 230/310 | 65 | 2600 | 800 | ||||
| 2-синф кўчалари | 80 | 3,25-3,75 | 4 — 10 | 310/420 | 60 | 3900 | 1000 | 3,0 |
| 70 | 230/310 | 65 | 2600 | 800 | ||||
| 60 | 170/220 | 70 | 1700 | 600 | ||||
| 3-синф кўчалари | 70 | 3,25-3,75 | 4 — 6 | 230/310 | 65 | 2600 | 800 | 3,0 |
| 60 | 170/220 | 70 | 1700 | 600 | ||||
| 50 | 110/140 | 70 | 1000 | 400 | ||||
| Туман аҳамиятидаги магистрал кўчалар | 70 | 3,25-3,75 | 2 — 4 | 230/310 | 65 | 2600 | 800 | 2,25 |
| 60 | 170/220 | 70 | 1700 | 600 | ||||
| 50 | 110/140 | 70 | 1000 | 400 | ||||
| Маҳаллий аҳамиятидаги кўчалар | ||||||||
| Турар жой ҳудудларидаги кўчалар | 50 | 3,0-3,5 | 2 — 4 | 110/140 | 80 | 1000 | 400 | 2,0 |
| 40 | 70/80 | 80 | 600 | 250 | ||||
| 30 | 40/40 | 80 | 600 | 200 | ||||
| ижтимоий-амалий ва савдо зоналардаги кўчалар | 50 | 3,0-3,5 | 2 — 4 | 110/140 | 80 | 1000 | 400 | 2,0 |
| 40 | 70/80 | 80 | 600 | 250 | ||||
| 30 | 40/40 | 80 | 600 | 200 | ||||
| ишлаб чиқариш ва коммунал-омбор зоналаридаги кўчалар | 50 | 3,5 | 2 — 4 | 110/140 | 60 | 1000 | 400 | 2,0 |
| пиёдалар кўчалари, йўлаклари ва майдонлар | - | ҳисоб-китоб бўйича | ҳисоб-китоб бўйича | - | 50 | - | - | лойиҳа бўйича |
Изоҳлар:
1. Кўчалар ва йўлларнинг кенглиги транспорт ва пиёдалар ҳаракатининг жадаллигига, кўндаланг профилга жойлаштирилган элементларнинг таркибига (йўллар, ерости коммуникацияларини ётқизиш учун техник йўлаклар, тротуарлар, яшил майдонлар ва бошқалар) қараб, санитария-гигиена талабларини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаш йўли билан аниқланиши керак. Кўчалар ва йўлларнинг қизил чизиқлардаги кенглиги қуйидагича қабул қилинади, m: магистрал йўллар — 50 — 100; магистрал кўчалар — 40 — 100; маҳаллий аҳамиятга эга кўчалар ва йўллар — 15 — 30.
2. Ҳаракатнинг ҳисобланган тезлиги қийматини кўча ва йўлнинг функциясига, йўл қурилиши турига (қурилиш, реконструкция) ва уларнинг шароитларига қараб қабул қилиниши керак. Қурилишдан ҳоли ҳудудларда янги қурилиш объектларини лойиҳалаштиришда тезликнинг юқори қийматлари қабул қилиниши керак. Реконструкция объектларини лойиҳалаштиришда ёки мавжуд қурилишда ер сатҳи баландликларида катта фарқ бўлган мураккаб рельеф шароитида, техник-иқтисодий асослашлар билан тезликнинг пастки қийматлари қабул қилинишига йўл қўйилади. Бунда ҳаракатнинг рухсат этилган тезлиги 10 km/h га пастроқ қилиб қабул қилиниши керак.
3. Йўлнинг кенглиги 10 та тасма белгиланганда турли сатҳлардаги транспорт ечимлари орасидаги минимал масофа 20 фоиз га оширилиши керак.
4. Энг йирик, йирик ва катта шаҳарларнинг магистрал кўчаларида жамоат транспортлари ҳаракатланиши учун кенглиги 3,75 m бўлган алоҳида тасмаларни ташкил этишга йўл қўйилади.
5. Пиёдалар йўлакларининг кенглиги киосклар, ўриндиқлар ва бошқаларни жойлаштириш учун зарур бўлган майдонларни ўз ичига олмайди.
6. Маҳаллий кўчаларни реконструкция қилиш шароитида, шунингдек ҳар икки йўналишда ҳисобланган пиёдалар ҳаракати 50 киши/h дан кам бўлса, кенглиги 1 m бўлган йўлакларни қуришга йўл қўйилади.
7. Пиёдалар йўлаклари биноларнинг деворларига, тиргак деворларга ёки тўсиқларга туташганда, уларнинг кенглиги камида 0,5 m га оширилиши керак.
8. Магистрал кўчалар ва йўллар, транспорт чорраҳаларининг лойиҳавий кўрсаткичларига босқичма-босқич эришилганда келажакда қурилиш учун ҳудуд ва ерости маконини захиралаш лозим.
9. Магистрал йўлларни лойиҳалаштиришда йўл бўйлаб тўсиқларсиз зонани таъминлаш лозим (ҳаракатни ташкил қилишнинг техник воситалари бундан мустасно). Бундай зонанинг ўлчами тор шароитларни ҳисобга олган ҳолда, ҳаракатнинг ҳисобланган тезлигига қараб қабул қилиниши керак.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.