Normativ hujjatlar ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 316-банд
8-боб. Муҳандислик ва транспортга оид инфратузилмалар зоналари · 15-§. Магистрал йўллар
Турли транспорт воситалари ҳаракатининг интенсивлигини ҳисоблашда уларни қуйидаги коэффициентларидан фойдаланган ҳолда битта автомобиль ҳисобига келтириш лозим:
енгил автомобиллар — 1;
юк автомобиллари, юк кўтариши, t:
2,0 гача — 1,5;
2,0 дан 5 гача — 2,0;
5 дан 8 гача — 2,5;
8 дан ортиқ — 3,5;
автопоездлар — ШНҚ 2.05.02-23га мувофиқ;
автобуслар — 2,5;
троллейбуслар — 3,0;
улама автобуслар, троллейбуслар ва трамвайлар — 4,0;
мотоцикл, мопедлар — 0,5.
(316-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сон буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2025 й.) билан ўзгартириш киритилган)
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.