Normativ hujjatlar ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 33-банд
4-боб. Аҳоли пунктларининг ҳудудларини ривожлантириш ва қуришни режалаштириш · 2-§. Аҳоли пунктларининг аҳолини жойлаштириш тизимларидаги жойлашуви
Аҳоли пунктларнинг янгиларини қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш учун ҳудудларни аҳолининг ишлаш, яшаш ва дам олиш жойларини жойлаштириш шароитларини ҳисобга олган ҳолда танлаш лозим.
Бунда, ҳудудларни қишлоқ хўжалиги мақсадида фойдаланилмайдиган ёки қишлоқ хўжалиги учун яроқсиз, сифати ёмон ва ўзлаштириш учун махсус муҳандислик тадбирларни ўтказиш талаб этадиган ерлардан танлаш лозим.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.