Normativ hujjatlar ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 366-банд
8-боб. Муҳандислик ва транспортга оид инфратузилмалар зоналари · 19-§. Ҳаво транспорти
Аэродромлар чегараларидан истиқомат қилиш ҳудудларигача масофалар, уларнинг келажакдаги ривожланишини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги 26-жадвал бўйича қабул қилиниши керак.
| Аэродром учиш-қўниш йўли ўқининг истиқомат қилиш ҳудудига нисбатан йўналиши | Самолётларнинг истиқомат қилиш ҳудудига нисбатан трасса йўллари | Аэродром тоифасига боғлиқ масофа, km | |||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| А | Б | В | Г | Д | Е | ||
| кесиб ўтади | кесиб ўтади | 30 | 30 | 20 | 10 | 5 | 5 |
| кесиб ўтади | кесиб ўтмайди | 17 | 15 | 15 | - | - | - |
| кесиб ўтмайди | кесиб ўтмайди | 6 | 6 | 6 | 5 | 2 | 1 |
Изоҳлар:
1. Аэродром тоифаси фуқаролик авиацияси аэродромларини технологик лойиҳалаштириш нормаларига мувофиқ белгиланиши керак.
2. Аэродромнинг учиш-қўниш ўқидаги шовқин таъсири зонасига тушган истиқомат қилиш ҳудудларини янада ривожлантиришига йўл қўйилмайди.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.