Normativ hujjatlar ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 39-банд
4-боб. Аҳоли пунктларининг ҳудудларини ривожлантириш ва қуришни режалаштириш · 2-§. Аҳоли пунктларининг аҳолини жойлаштириш тизимларидаги жойлашуви
Қуйидаги ҳолларда бино-иншоотларни ва коммуникацияларни жойлаштиришга йўл қўйилмайди:
шахталар ва фойдали қазилмаларни бойитиш комбинатларининг тоғ жинслари ағдармалари мавжуд бўлган зоналарда;
ўпирилишлар, қор кўчкилари ва сел оқимлари, сув омборларининг фавқулодда сув чиқариш ва сув босиш хавфи мавжуд бўлган зоналарда;
сув таъминоти манбаларининг санитария муҳофазаси зоналарининг биринчи ҳалқаси доирасида;
лойиҳаланаётган объектлар курортлардаги даволаш воситалари эксплуатацияси билан бевосита боғлиқ бўлмаганда курортларнинг санитария муҳофазаси зонасида;
шаҳарлардаги иҳота ва санитария-гигиеник функцияларни бажарувчи ҳамда аҳолининг дам олиш масканлари ҳисобланган ўрмонлар, ўрмон-боғлар ва бошқа дарахтзорлар эгаллаган кўкаламзорлаштирилган зоналарда;
хизмат қилиш ва зарарсизлантириш муддатлари ўтмаган органик ва радиоактив чиқиндилар билан ифлосланган ерларда;
табиий объектлар ва мажмуаларга зарар етказилиши ёки илмий-маданий аҳамият касб этадиган табиат боғлари сақланишига хавф солиниши мумкин бўлган ҳолларда қўриқхоналарда ва уларнинг қўриқланадиган зоналарида;
маданий мерос объектларининг қўриқланадиган чегараларда.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.