Normativ hujjatlar ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 412-банд
8-боб. Муҳандислик ва транспортга оид инфратузилмалар зоналари · 24-§. Автомобилларга ва транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш корхоналари
Савдо ва бизнес марказлари, кўнгилочар ва дам олиш масканлари, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, меҳмонхоналар, халқаро ва давлат аҳамиятига молик автомобиль йўллари бўйидаги инфратузилма объектларининг лойиҳаларига электромобилларни қувватлантириш станциялари киритилиши лозим.
Бунда, мазкур инфратузилма объектлари автотураргоҳларидаги машина жойларининг камида 5 фоизи (лекин битта жойдан кам бўлмаган ҳолда) электромобиллар ва гибрид автомобилларни қувватлантириш учун ажратилиши керак.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.