Normativ hujjatlar ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 465-банд
9-боб. Рекреация зоналари · 3-§. Шаҳар атрофи рекреация зоналари
Аҳолининг ҳар хил турдаги ва шакллардаги дам олишга бўлган эҳтиёжининг норматив ҳисоби қуйидаги 34-жадвал бўйича қабул қилиниши лозим.
| Жойлаштириш шарт-шароитлари ва табиий дам олиш захиралари | Дам олувчиларнинг тақсимланиши | Шаҳарлар тоифаси ва дам олувчиларнинг тахминий тақсимоти | ||
|---|---|---|---|---|
| ўта йирик ва йирик | катта ва ўрта | кичик | ||
| Қулай: шаҳарда, 20 ва ундан ортиқ | ташқарига чиқади | 20 — 30 / 10 — 20 | 20 — 30 / 10 — 20 | 20 — 30 / 10 — 20 |
| шаҳар атрофида, 70 ва кўпроқ | шаҳарда қолади | 40 — 30 / 50 — 40 | 45 — 35 / 50 — 45 | 55 — 50 / 55 — 50 |
| Нисбатан қулай: шаҳарда, 5 — 10 | ташқарига чиқади | 15 — 25 / 5 — 15 | 15 — 20 / 5 — 10 | 0 — 5 / 0 |
| шаҳар атрофи зонасида, 15 — 45 | шаҳарда қолади | 45 — 35 / 55 — 45 | 50 — 40 / 55 — 50 | 60 — 55 / 60 |
| Ноқулай: шаҳарда, 0 — 3 | ташқарига чиқади | 5 — 10 / 0 — 5 | 0 — 5 / 0 | 0 / 0 |
| шаҳар атрофи зонасида, 0 — 10 | шаҳарда қолади | 55 — 50 / 60 — 55 | 60 — 55 / 60 | 60 / 60 |
Изоҳлар:
1. Жадвалда ёзги якшанба кунлари қисқа муддатли дам олувчи шаҳарликларнинг шаҳар аҳолиси сонига нисбатан улуши тақсимоти табақалаштирилган ҳисобда келтирилган.
2. Сурат ва махражда шаҳар муҳитининг юқори ва суст урбанизациялашган шаҳарлар учун дам олувчиларнинг тақсимланиши мос равишда келтирилган.
3. Шаҳар ташқарисидаги рекреация ҳудудлари учун дам олувчиларнинг алмашиш коэффициентини — 1, шаҳар ичида эса 2 дан кўп бўлмаган деб олиш керак.
4. Бир вақтнинг ўзида дам олувчи шаҳар ва қишлоқ аҳолиси сонининг нисбатини мавсумдан қатъи назар, узоқ муддатли дам олиш учун 6:1 деб олиниши керак.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.