Normativ hujjatlar ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 475-банд
9-боб. Рекреация зоналари · 4-§. Аҳоли пунктларининг рекреация зоналари ва кўкаламзорлаштирилган (яшил) ҳудудлари
Функционал мақсадларга кўра аҳоли пунктларининг яшил ҳудудлари қуйидагиларга бўлиниши лозим:
умумий фойдаланишдаги — рекреацион, истироҳат боғлари, хиёбонлар, сайилгоҳлар (агар шаҳар туманларга бўлинган бўлса, шаҳар ва туман аҳамиятга эга бўлган истироҳат боғлари, хиёбонлар), шаҳар ўрмонлари, дам олиш зоналари, сув бўйидаги қисқа муддатли дам олиш жойлари, умумшаҳар ва вилоят аҳамиятига эга марказлари жамоат жойларининг яшил ҳудудлари;
чекланган фойдаланишдаги — саноат, коммунал-омборлар, маъмурий-бизнес, илмий-таълим, савдо-маиший, тиббий-соғломлаштириш, спорт ва кўнгилочар, маданий-маърифий, диний бинолар атрофидаги яшил ҳудудлар;
махсус мақсадлар учун — ботаника боғлари, дендрологик боғлар, санитария-муҳофазаси зоналари ва санитария оралиқлари чегараларида жойлашган яшил ҳудудлар, эрозияга қарши ва йўл четидаги дов-дарахтлар майдонлари;
турар жой ҳудудларининг кўкаламзорлаштирилган ҳудудлари;
аҳоли пунктлари кўчаларининг қизил чизиқлари чегарасида жойлашган дов-дарахтлар майдони;
захира ҳудудлар — шаҳарсозлик ҳужжатлари билан белгиланган, аҳоли пунктининг яшил ҳудудлари тизимини такомиллаштириш учун кейинчалик ободонлаштирилиши режалаштирилган яшил ҳудудлар;
аҳоли пунктининг ободонлаштирилмаган ҳудудлари — шаҳарсозлик ҳужжатлари билан қурилиш учун белгиланган ҳудудлар.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.