Asosiy qismga o‘tish

Normativ hujjatlar ШНҚ 2.07.01-23

ШНҚ 2.07.01-23, 486-банд

9-боб. Рекреация зоналари · 4-§. Аҳоли пунктларининг рекреация зоналари ва кўкаламзорлаштирилган (яшил) ҳудудлари

486

Аҳоли пунктлари ҳудудида жойлашган умумий фойдаланишдаги яшил ҳудудлар (истироҳат боғлари, хиёбонлар, сайилгоҳлар) майдони қуйидаги 36-жадвал бўйича қабул қилиниши керак.

36-жадвал
Умумий фойдаланишдаги яшил ҳудудларБир кишига умумий фойдаланишдаги яшил ҳудуд майдони, m2
Энг йирик, йирик ва катта шаҳарлардаЎрта шаҳарлардаКичик шаҳарлар ва шаҳарчалардаҚишлоқ аҳоли пунктларида
Умумшаҳар истироҳат боғлари4566
Туман истироҳат боғлари66--
Хиёбонлар ва сайилгоҳлар222-33
Жами1078-99
Турар жой туманлари боғлари4-54-5--
Мавзелардаги яшил ҳудудлар3-43-43-44 — 6
шу жумладан: мавзелардаги хиёбонлар111-
турар жой уйлари гуруҳлари ва маҳалла марказлари қошидаги боғлар1-1,51-1,511
асосий пиёдалар йўналишидаги сайилгоҳлар1-1,51-1,511
Жами7 — 97 — 93-44 — 6
Ҳаммаси17 — 1914 — 1611 — 1313 — 15

Изоҳлар:

1. Курорт шаҳарларда умумий фойдаланишдаги умумшаҳар яшил ҳудудларнинг майдони 50 фоизгача оширилиши керак.

2. Чўл ва ярим-чўл ҳудудларда, чўл-сахро воҳаларда ҳамда қуруқ ерларда жойлашган аҳоли пунктларда умумий фойдаланишдаги яшил ҳудудларнинг майдони 20-30 фоизгача оширилиши керак.

3. Ўрмонлар, йирик дарёларнинг қирғоқбўйи минтақаларида ва сув ҳавзалари яқинида жойлашган ўрта ва кичик шаҳарлар, шаҳарчалар ҳамда қишлоқ аҳоли пунктларида умумий фойдаланишдаги яшил ҳудудларнинг майдонини 20 фоизгача қисқартиришга йўл қўйилади.

4. Кенглиги 1 km дан ортиқ санитария-муҳофаза зоналари ташкил этилиши талаб этиладиган корхоналар жойлашган шаҳарларда яшил ҳудудларнинг майдонини камида 15 фоизга оширилиши керак.

Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.

Qabul qilamiz

UzcardHumoVisaMastercard

To‘lov bank yoki to‘lov tizimining himoyalangan sahifasida amalga oshadi va 3D Secure bilan tasdiqlanadi. Karta ma’lumotlari saytimizda saqlanmaydi.