Normativ hujjatlar ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 540-банд
14-боб. Аҳолига хизмат кўрсатиш инфратузилмалари · 3-§. Таълим муассасалари ва ташкилотлари
Таълим ташкилотлари аҳолининг таълим, меҳнат, эстетик ва жисмоний тарбияга кундалик эҳтиёжин таъминлаш тизимлари қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
мактабгача таълим ташкилотлари (умумий турдаги, кўп тармоқли ихтисослаштирилган, инклюзив гуруҳларга эга бўлган ҳамда қўшма турдаги);
умумий ўрта таълим ташкилотлари (бошланғич таълим, таянч ўрта таълим ва ўрта таълим муассасалари, лицейлар, гимназиялар, ўқув-педагогик мажмуалар ва бошқалар);
профессионал таълим ташкилотлари (касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар);
мактабдан ташқари таълим муассасалари (болаларнинг бўш вақти ва дам олишини ташкил этиш учун маданий-эстетик, илмий, техникавий, спорт йўналишидаги мактабдан ташқари таълим ташкилотлари);
жисмоний тарбия-соғломлаштириш марказлари;
ёшлар учун ўқув, маданият ва дам олиш марказлари;
олий таълим ташкилотлари (бакалавриат ва магистратура босқичи);
олий таълимдан кейинги таълим ташкилотлари (олий таълим ва илмий ташкилотлар, таянч докторантура — фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ва докторантура — фан доктори (Doctor of Science (DSc) илмий даражасига даъвогар изланувчилар учун таълим шакли).
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.