Normativ hujjatlar ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 546-банд
14-боб. Аҳолига хизмат кўрсатиш инфратузилмалари · 4-§. Мактабгача таълим ташкилотлари
Мактабгача таълим ташкилотларининг сиғимларини мактабгача ёшдаги болаларни қамраб олиниши кўрсаткичлари, соғломлаштириш ва махсус муассасалар демографик маълумотларга ҳамда қуйидаги 40-жадвалга мувофиқ ҳисобланиши лозим.
| Шаҳарсозлик шароитларнинг турлари | Ташкилотларнинг таъминланиш даражаси, мактабгача ёшидаги болалар қамрови, фоиз | |||
|---|---|---|---|---|
| умумий турдаги | соғломлаштириш | махсус | жами | |
| Саноат шаҳарлари ва саноат-аҳоли жойлашган туманлар, янги турар жой қурилиш туманларида | 75 | 10 | 5 | 90 |
| Шаклланган (эски шаҳар), кам қаватли якка тартибдаги уй-жойлар ҳудудларида | 60 | 10 | 5 | 75 |
| Қишлоқ аҳоли пунктларида | 50 | 5 — 10 | 5 — 10 | 60 — 70 |
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.