Normativ hujjatlar ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 56-банд
5-боб. Турар жой зоналари · 1-§. Умумий талаблар
Турар жой зоналари қуйидаги функционал-режавий бирликлари бўйича ташкил этилиши керак:
даҳалар (кўчалар билан бўлинмаган, майдони 10 ha гача бўлган ҳудудлар);
мавзелар (даҳа, маҳалла ёки уларнинг гуруҳлари, майдони 10 — 50 ha ни ташкил қилувчи, кўчаларнинг қизил чизиқлари ёки аҳоли пунктининг бошқа ҳудудий элементлари билан чегараланган, магистрал ёки туман аҳамиятига молик кўчалар билан бўлинмаган ҳудуд). Мавзеларда турар жой зоналарининг функцияларига зид бўлмаган объектлар жойлаштирилиши;
турар жой тумани (майдони 50 — 250 ha ни ташкил қилувчи мавзелар гуруҳлари, умумий марказга эга, шаҳар аҳамиятига молик магистрал кўчалар, темир йўллар, табиий ҳудудлар билан бўлинмаган ҳудуд). Турар жой туманида жамоат, маъмурий, ишлаб чиқариш, коммунал ва аҳолига даврий хизмат кўрсатишга мўлжалланган объектлар ва кўкаламзорлашган ҳудудлар жойлаштирилиши.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.