Normativ hujjatlar ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 633-банд
17-боб. Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш
Тарихий-маданий аҳамиятга эга бўлган объектларнинг участкаларида уларнинг муҳофаза қилиш зоналарида ҳамда шаҳарсозлик фаолиятини алоҳида тартибга солиш зоналарида қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
янги биноларни жойлаштиришга;
транспорт магистраллари, йўл ўтказгичлар, кўприклар ва бошқа муҳандислик иншоотларини қуришга;
транспорт тузилмасини реконструкция қилиш ва тарихий муҳитнинг ўзгартиришга олиб келадиган янги элементларни қуришга;
юк оқими кўпайишига олиб келадиган саноат корхоналари, омборхоналар ва савдо объектлари, ҳаво ва сув ҳавзаларини ифлослантирувчи, портлаш ва ёнғин хавфи бўлган иншоотларни жойлаштириш ҳамда мавжудларини кенгайтиришга;
археология объектлари ва археологик ашёларни муҳофаза қилиш ҳудудларида қурилиш ва қазиш ишларини олиб боришга.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.