Конструктив ёнғин хавфи синфидан қатъи назар, функционал ёнғин хавфи бўйича F1 — F4 синфларига мансуб ҳамда I-II оловбардошлик даражасига эга бўлган биноларни жойлаштиришда, агар қарама-қарши жойлашган биноларда бирининг девори (махсус қурилган мустақил девор) ёки ҳар иккала бинонинг бир-бирига қараган деворлари I-турдаги ёнғинга қарши (ойна ва эшикларсиз) бўлганда, ушбу бинолар орасидаги оралиқ масофалар нормаланмайди. Мазкур талаблар вақтинчалик бинолар ва иншоотларга (қурилмаларга) нисбатан ҳам татбиқ этилишига йўл қўйилади.
(651¹-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сон буйруғига (ҳисоб рақами 380, 17.12.2025 й.) асосан киритилган)
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.