Автомобиллар учун ўтиш йўллари ва пиёдалар йўлакларини лойиҳалашда Ф1 — Ф4 синфларига мансуб биноларнинг бутун узунлиги бўйлаб (томорқали, якка тартибдаги ва блокланган уйлар бундан мустасно) асосий ва махсус ёнғин-қутқарув автомобилларининг етиб келиши ва улар ёрдамида исталган хонадонга ёки хонага кириш имконияти ҳамда қуйидагилар таъминланиши лозим:
бинонинг иккала узун томонидан — баландлиги 28 m ва ундан юқори бўлган Ф1.3 синфига мансуб биноларга;
баландлиги 18 m ёки ундан юқори бўлган Ф1.2, Ф2.1, Ф2.2, Ф3, Ф4.2, Ф4.3, Ф4,4 синфларига мансуб биноларга;
бинонинг битта узун томондан — юқорида келтирилган синфлардаги биноларнинг баландлиги паст бўлиб, қуйидаги шартларнинг бири бажарилган ҳолларда:
барча хоналар ёки хонадонларнинг деразалари ёнғин-қутқарув автомобиллари етиб келадиган томонга қараган ёхуд барча хоналар ёки хонадонлар бинонинг икки томонлама ориентацияга эга бўлганда;
ёнғин-қутқарув автомобиллари бинонинг етиб кела олмайдиган томонида қўшни қаватларнинг лоджиялари ва балконларини бир-бирига боғлайдиган ташқи очиқ зиналар ўрнатилганда;
йўлакли лойиҳалаштирилган бинолар, ташқи 3-тип зиналар билан таъминланганда;
бинонинг барча томондан Ф1.1 ва Ф4.1 синфларига мансуб биноларига, шунингдек қурилиш майдони 10 000 m2 дан ортиқ ёки эни 100 m дан кўп бўлган Ф1 — Ф4 синфларига мансуб бошқа барча биноларга.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.