Ёнғин-қутқарув автомобилларининг келиш жойлари билан бинолар орасидаги ҳудудларда ёнғин-қутқарув автонарвонлари ва автокўтаргичлари ишлашига тўсқинлик қилувчи қатор дарахтларни экиш, тўсиқлар (уй олди боғлари учун тўсиқлар бундан мустасно), ҳаво электр узатиш линиялари ва бошқа конструкцияларни ўрнатишга йўл қўйилмайди.
(676-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сон буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2025 й.) билан ўзгартириш киритилган)
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.