Вақтинчалик қурилмаларгача (мобиль йиғма иншоотлар, ангарлар, қурилиш, реконструкция ёки таъмирлаш ишлари учун қурилмалар) масофа 15 m дан кам бўлмаслиги лозим.
Ушбу ШНҚнинг 6511-банди талабларига мос бўлган махсус мустақил деворлар қурилганда турар жой ҳамда жамоат бино ва иншоотларидан вақтинчалик иншоот (қурилма)ларгача бўлган масофалар нормаланмайди.
(680-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сон буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2025 й.) билан ўзгартириш киритилган)
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.