Asosiy qismga o‘tish

Normativ hujjatlar ШНҚ 2.07.01-23

ШНҚ 2.07.01-23, 79-банд

5-боб. Турар жой зоналари · 2-§. Кўп квартирали турар жой ҳудудлари

79

Уч ва ундан юқори кўп қаватли турар жой бинолари ва барча ётоқ ўринлари мавжуд бўлган бинолар орасидаги масофалар қуйидаги 2-жадвалга мувофиқ қабул қилиниши керак.

(79-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сон буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2025 й.) билан ўзгартириш киритилган)

2-жадвал
2-бино баландлиги Н2Йўл тарафдаги ҳудуд чегарасигача бўлган масофаДеворда деразалари бор бино тарзи (бинонинг узун томони)Деворда деразалари бор бино ён тарзиДеворда деразалари йўқ бино ён тарзиҚўшни тараф ҳудуд чегарасигача бўлган масофа
1-бино баландлиги Н1
Йўл тарафдаги ҳудуд чегарасигача бўлган масофа-Н2 • 0,25Н2 • 0,25Н2 • 0,25-
Деворда деразалари бор бино тарзи (бинонинг узун томони)Н1 • 0,25Нmax • kй2× Нmax • 0,32× Нmax ×0,3Н1× kй/2
Деворда деразалари бор бино ён тарзиН1 • 0,252× Нmax • 0,3(Н1+ Н2) • 0,3*(Н1+ Н2) • 0,25*Н1 • 0,25*
Деворда деразалари йўқ бино ён тарзиН1 • 0,252× Нmax • 0,3(Н1 + Н2) • 0,25*(Н1+ Н2) • 0,15*Н1 • 0,25*
Қўшни тараф ҳудуд чегарасигача бўлган масофа-Н2 • kй/2Н2 • 0,25*Н2 • 0,25*-

* оловбардошлиги I ёки II даражали бўлган бинолар орасидаги масофаларни ҳисоблашда қўлланилади (бунда, ҳисобланган қиймат 6 m дан кам бўлмаслиги керак); ёнғинга бардошлилигининг бошқа даражали бинолар орасидаги масофа ушбу

Изоҳлар:

1. Н — лойиҳалаштирилган бинонинг баландлиги (ер сатҳидан энг юқори қаватнинг томёпмасигача бўлган ўлчам).

2. Иккита бино орасидаги масофани ҳисоблаш учун йўналиш коэффициенти (kй) ушбу ШНҚнинг 2-иловаси бўйича қабул қилинади.

3. Ёпиқ ички ҳовлиси бор турар жойларда биноларнинг ички фасадлари орасидаги масофа Нmax • 2,3 қийматида қабул қилиниши керак.

4. Мансарданинг вертикал ташқи девори 1,5 m дан кам ва томнинг қиялиги 60º дан кам бўлганда мансарданинг баландлиги бинонинг баландлигига киритилмайди.

5. Мавжуд мавзелар ва кичик даҳаларнинг кўп квартирали турар жой бинолари оралиғида болалар ўйин майдончалари, катталар дам олиш майдончалари, воркаут майдончалари, кийим-кечак қуритиш майдончалари ҳамда автотураргоҳлардан ташқари бошқа объектларнинг жойлаштирилишига йўл қўйилмайди.

6. Кўп қаватли турар жой бинолар ва якка тартибдаги уй-жойлар орасидаги энг кам масофа кўп қаватли турар жой биносининг баландлигидан кам бўлмаслиги керак. Ойнаси бўлмаган томонидан масофани икки баробаргача қисқартиришга йўл қўйилади.

7. Реконструкция, реновация ва мураккаб шаҳарсозлик шароитларда СанҚваН 0102-25га мувофиқ инсоляция нормалари таъминлаганда ушбу жадвалда келтирилган масофаларни икки баробаргача қисқартиришга йўл қўйилади.

8. Фаоллиги 8 балл ва ундан юқори бўлган сейсмик ҳудудларда турар жой биноларнинг узун (параллель) томонлари орасидаги масофа энг баланд бинонинг икки баравар баландлигидан кам бўлмаслиги лозим.

BIMFAB eslatmasi: «*» izohi manbada «… бинолар орасидаги масофа ушбу» so‘zi bilan tugaydi (davomi yo‘q) — o‘zgartirmasdan keltirildi.

Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.

Qabul qilamiz

UzcardHumoVisaMastercard

To‘lov bank yoki to‘lov tizimining himoyalangan sahifasida amalga oshadi va 3D Secure bilan tasdiqlanadi. Karta ma’lumotlari saytimizda saqlanmaydi.