Normativ hujjatlar ШНҚ 2.08.02-23
ШНҚ 2.08.02-23, 626-банд
7-боб. Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига қўйиладиган талаблар · 1-§. Савдо корхоналарига қўйиладиган талаблар
Савдо-маиший биноларида эвакуация йўлларини лойиҳалашда савдо залларида ёки харидорлар учун мўлжалланган хоналарда бир вақтнинг ўзида бўладиган харидорлар (ташриф буюрувчилар) сони бир нафар ташриф буюрувчига тўғри келадиган зал майдони ҳисоблаш орқали қуйдагиларга мувофиқ белгиланиши лозим:
3,0 m² (шаҳар дўконлари ва маиший хизмат кўрсатиш муассасаларидаги харидорларга мўлжалланган асосий заллар) учун;
2,0 m²(қишлоқ ва овул жойларидаги дўконлар учун);
1,8 — 2,0 m²(бозорлардаги ёпиқ савдо заллари учун).
Chizma
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 30.10.2025. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.