Normativ hujjatlar ШНҚ 2.08.02-23
ШНҚ 2.08.02-23, 627-банд
7-боб. Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига қўйиладиган талаблар · 1-§. Савдо корхоналарига қўйиладиган талаблар
Чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг биноларида эвакуация чиқиш жойларини лойиҳалашда хизмат зинапоялари ва зал билан бевосита боғланган ёки тўғридан-тўғри ўтиш йўли (коридор) орқали боғланган чиқиш жойлари ҳисобга олиниши, бунда савдо залининг энг узоқ нуқтасидан яқин хизмат зинапоясигача ёки бинодан чиқиш жойигача бўлган масофа ушбу ШНҚнинг 3-иловасидаги 6-жадвалида келтирилганлардан ошиб кетмаслиги керак.
| Залларнинг вазифаси бўйича номланиши | Бинонинг оловбардошлик даражаси | Масофа, m да; заллар ҳажми, минг m³ да; зарурий вақт қийматлари, минутда | ||
|---|---|---|---|---|
| 5 гача | 5 дан юқори ва 10 гача | 10 дан юқори | ||
| Ташриф буюрувчилар учун кутиш заллари, касса заллари, кўргазма заллари, рақс заллари, дам олиш заллари ва б. | I, II, III, IV | 30/2,0 20/1,5 | 45/3,0 30/2,0 | 55/3,5 - |
| Овқатланиш, ўқиш заллари ҳар бир залдаги асосий ўтиш йўлининг майдони ундан ҳар бир эвакуация қилинаётган кишига 0,2 m² тўғри келиши | I, II, III, IV | 65/2,0 45/1,5 | - - | - - |
| Савдо заллари, асосий эвакуация ўтиш йўлларининг майдони зал майдонининг қуйидаги фоизини ташкил қилганда: | ||||
| 25 дан кам бўлмаганда | I, II III, IV | 50/1,5 35/1,0 | 65/2,0 45/1,5 | 80/2,5 - |
| 25 дан кам бўлганда | I, II III, IV | 25/1,5 15/1,0 | 30/2,0 20/1,5 | 35/2,5 - |
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 30.10.2025. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.