Normativ hujjatlar ШНҚ 2.08.06-23
ШНҚ 2.08.06-23, 59-банд
4-боб. Мактабгача таълим ташкилотларига қўйиладиган талаблар · 3-§. Ҳажмий-режавий ечимлар ва асосий хоналар
Илк ривожланиш гуруҳлари биринчи қаватларда жойлаштирилиши ва алоҳида кириш жойларига эга бўлиши керак.
Ўрта гуруҳлар учун икки гуруҳга битта кириш жойи бўлишига йўл қўйилади.
Мактабга тайёрлов гуруҳлари учун уч-тўртта гуруҳларга умумий кириш жойи бўлишига йўл қўйилади (ушбу ШНҚнинг 220-банд, 12-жадвал ва 221-банд талабларини ҳисобга олган ҳолда).
Кириш жойи яқинида илк ривожланиш гуруҳидаги болалар учун аравачалар жойи инобатга олиниши лозим.
Ташқи кириш жойлари тамбурларининг кенглиги ва чуқурлиги камида 1,6 m бўлиши керак.
| Таълим-тарбия учун мўлжалланган бинолар, ўрта махсус ва олий таълим, кадрлар тайёрлаш бинолари | Функционал ёнғин хавфлилиги синфи |
|---|---|
| 1. Барча турдаги мактабгача таълим ташкилотлари, мактаб-интернатларининг ётоқ корпуслари, жисмоний ва ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослашган таълим-тарбия муассасалари | Ф 1.1 |
| 2. Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим | Ф 4.1 |
| 3. Касбий таълим ташкилотлари | Ф 4.1; Ф 4.3 |
| 4. Олий ва олий таълимдан кейинги таълим ташкилотлари, ихтисослашган кадрларни тайёрлаш муассасалари | Ф 4.3 |
(12-жадвалга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 05.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.